Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 13
Гостей: 13
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 10 » Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида
20:34
Ўзбекистон — Эрон ўртоқлик учрашуви ҳақида
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентдаги йиғинини давом эттирмоқда.

Кеча жамоа “Жар” стадионида ўзининг иккинчи машғулотларини ўтказди. Айни вақтда терма жамоага жалб этилган футболчилардан фақатгина Сервер Жепаров жароҳати туфайли машғулотларда иштирок эта олмаяпти. Қолган барча футболчилар 11 июнь, пайшанба куни Эронга қарши бўлиб ўтадиган ўртоқлик учрашуви ҳамда 16 июнь куни Шимолий Кореяга қарши сафарда бўладиган Жаҳон чемпионати саралаши доирасидаги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

Таъкидлаш керакки, терма жамоа сафида ушбу ўйинда “Локомотив” ярим ҳимоячиси Икром Алибоев ўзининг дебют учрашувини ўтказиши мумкин. У илк бор мамлакатнинг бош жамоаси йиғинларига таклиф этилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган футболчилар рўйхати билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.

Шунингдек, Эрон терма жамоаси ҳам Ўзбекистон билан ўртоқлик ва Туркманистонга қарши Жаҳон чемпионати-2018 саралаши доирасидаги ўйинлар учун эълон қилган таркиби билан ҳам танишиб олиш мумкин.

Ушбу ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ФИФА ҳакамлари бошқариб боради. Бош ҳакам — Владислав Цейтлин. Қанот ҳакамлари — Ҳусниддин Шодмонов ва Руслан Самандаров. Ёрдамчи ҳакам — Мурод Муҳамедов.

“Бунёдкор” стадионида эртага, соат 18:00да бошланадиган Эрон терма жамоасига қарши ўйин “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.

Чипталар “Бунёдкор” стадиони кассаларида сотилмоқда. СIP тоифадаги чипталар нархи — 30 000, қолган барча чипталар 13 000 сўмдан.

Журналистлар эса ЎзПФЛ ўйинлари учун берилган аккредитациялар билан ушбу ўйинга киришлари мумкин.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 624 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz