Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 4 Гостей: 4 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Июнь » 15
Испания чемпионати расмий сайти ўтган мавсум учун рамзий терма жамоани маълум қилди. Испания чемпионатининг энг яхши мураббийи сифатида эса "Барселона" устози Луис Энрике тан олинган.
Дарвозабон: Клаудио Браво («Барселона»);
Ҳимоячилар: Жорди Альба, Даниэл Алвес, Жерар Пике (все – «Барселона»), Николас Отаменди («Валенсия»);
Ярим ҳимоячилар: Иван Ракитич («Барселона»), Гжегож Крыховяк («Севилья»), Хамес Родригес («Реал»);
Ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Антуан Гризманн («Атлетико»);
Энг яхши мураббий: Луис Энрике («Барселона»).
|
Каталониянинг "Барселона" клуби ҳужумчиси Неймар жамоадоши Лионель Месси бу йил жаҳоннинг энг яхши футболчиси деб, тан олинишига ишончи комил эканини айтиб ўтди.
"Бу йил "Олтин тўп"ни ким олиши алақачон аниқ бўлиб улгурди. Месси - бу совринга муносиб футболчи.
Менинг имкониятим? Балки, кучли учликка кириш насиб этар", — дейди Неймар.
|
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн "Барселона"га қарши кечадиган кураш ҳақида гапириб ўтди.
"Реал" кучли таркибга эга. Аммо "Барселона"дан кучлироқ бўлиш учун бунинг ўзи камлик қилади.
Бенитесга келадиган бўлсак, мен "Ливерпул"да унигн қўл остида жуда кам вақт ўйнаганман. Аммо у жуда яхши мутахассис эканини айтишим мумкин", - дейди Оуэн.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум "Барселона" барча мусобақада ғолиб чиқди, "Реал" эса бирорта ҳам соврин қўлга кирита олмади.
|
«Барселона»ни жорий мавсумда учта совринни қўлга киритиб, «олтин хет-трик» қайд этгани билан табрикламагани учун ўтган ҳафтада «Реал» матбуот хизмати журналистлар ва бетараф мухлисларнинг танқидлари остида қолган эди, деб ёзади «Sports.ru».
«Sport.es» аниқлашича, «Барселона» барибир ўз рақибидан табрик қабул қилган. Ижтимоий тармоқлар орқали Луис Энрике шогирдларини табриклашга кеч бўлганини англаган «Реал» «Камп Ноу»га оддий мактуб йўллашга қарор қилган.
Бироқ мадридликлар мактубни жўнатиш учун ҳам пул сарфлашни истамаган — жўнатма учун 23 евро 98 цент миқдоридаги тўловни почта хизматига «Барселона» вакиллари тўлаган.
|
Барселона" ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ёшлигида Луиш Фигуга мухлислик қилганини айтиб ўтди.
"Мен илк дастхатни Фигудан олганман.
У «Реал»га ўтиб кетгунга қадар менинг энг яхши кўрган футболчим эди", - дейди Бускетс.
|
Мадриднинг "Реал" клуби собиқ ҳужумчиси Рауль бош мураббий Рафаэль Бенитес ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
"Клуб қарор қабул қилган экан, уни қўллаш шарт. Анчелоттига яхши иши учун раҳмат айтиш керак. Аммо энди бор умид янги босқичга қаратилади.
Бенитес жуда ақлли ва ўз ишига собиқ мураббий. Ишонаманки у рақобатбардош жамоа туза олади. «Реал» мухлислари айнан шуни истайдилар", - дейди Рауль.
|
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Дунга ҳужумчи Неймар борасида илиқ фикр билдираркан, бошқа футболчиларга ҳам эътибор қаратиш кераклигини айтди. Эслатиб ўтамиз, Бразилия терма жамоаси Америка Кубоги доирасидаги илк учрашувда Перуни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
"Неймар бу ғалабада ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Аммо шу билан бирга Дани Алвесни ҳам таъкидлаб ўтиш лозим. У ҳам худди Миранда каби ғалабага катта ҳисса қўшди.
Неймар ҳал қилувчи голни киритди. Аммо Дани Алвес ҳам ўша ҳужумда иштирок этди. Неймар гол урди, аммо Дуглас Коста ҳам гол киритди. Ҳа, Неймар асосий футболчимиз, аммо ғалабага бошқалар ҳам ҳисса қўшмоқда", - дейди мураббий.
|
Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Месси "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду ва бошқа исталган футболчидан анча кучлироқ эканига шубҳа қилмаслигини билдирди. Боз устига Хави нима сабабдан Роналду 2014 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилганига ҳайрон қолганини айтган.
"Месси ҳар доим "Олтин тўп"га муносиб бўлган, деб биламан. У дунёнинг энг кучли футболчиси. Агарда дунёнинг энг яхшисини танлаш керак бўлса, фақат Мессини кўрсатиш мумкин.
Агарда йилнинг энг яхши футболчисини топиш зарур бўлганда, 2010 йилда Испания терма жамоасининг бирор футболчиси танланиши керак эди. 2014 йилда эса Германия терма жамоаси футболчиси. Нима учун Германия чемпион бўлгани ҳолда Роналдуни энг яхши футболчи деб топганларига тушунмайман.
Шубҳасиз Месси дунёнинг энг кучли футболчиси. Бунинг аксини айтадиганлар эса, Роналдунинг, "Реал"нинг ёки Португалия терма жамоасининг қариндоши бўлиб чиқади", - дейди Хави.
|
Кеча "Сантьяго Бернабеу" ўйингоҳида Мадриднинг "Реал" ва "Ливерпул" клублари фахрийлари ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтди.
Учрашувда мадридликлар 4:2 ҳисобида ғалабага эришдилар. "Реал" таркибида Роберто Карлос дубль қайд этган. Эътиборли томони, голларнинг ҳар иккиси ҳам пенальтидан киритилган.
Ўртоқлик ўйини
Реал – Ливерпуль – 4:2 (1:2)
Голлар: 0:1 – Кьюэлл (18), 0:2 – Оуэн (21), 1:2 – Роберто Карлос (43, пенальти), 2:2 – Роберто Карлос (52, пенальти), 3:2 – Амависка (68), 4:2 – Иван Перес (83).
«Ливерпуль»: Дудек, Макэтир, Каррагер, Кварме, Харкнесс, Макманаман, Гарсия, Бергер, Кьюэлл, Фаулер, Оуэн.
Захира: Вестервелд, Жонс, Томпсон, Шавьер, Шмицер, Диао, Аншо, Раш, Партридж.
«Реал»: Буйо, Сальгадо, Карлос, Санчис, Зидан, Зеедорф, Карамбе, Санс, Солари, Макелеле, Морьентес.
Захира: Контрерас, Рохас, Кортес, Павон, Сабидо, Конго, Бутрагеньо, Перес, Веласко, Амависка.
|
Кеча Евро-2016 мусобақасининг саралаш баҳслари бўлиб ўтди. Жумладан, Англия сафарда Словения устидан иродали 2:3 ҳисобида ғалабага эришди. Инглизлар сафида Уилшер дубль қайд этган бўлса, Руни ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди.
Испания Давид Сильванинг ўйиннинг 45-дақиқасида киритган ягона голи эвазига Беларусни мағлубиятга учратди.
Иброҳимовичнинг иккита голи Швецияга Черногорияни 3:1 ҳисобда енгишда ёрдам берди.
Кечаги учрашувлар натижалари билан танишинг:
Евро-2016 саралаши. 6-тур
Украина – Люксембург 3:0 (0:0, 3:0)
Голлар: 1:0 – 49 Кравец, 2:0 – 57 Гармаш, 3:0 – 87 Коноплянка.
Украина – Пятов, Ракицкий (Кучер, 77), Хачериди, Шевчук, Морозюк, Степаненко, Ротань (Гармаш, 46), Коноплянка, Сидорчук, Ярмоленко, Кравец (Селезнев, 71).
Люксембург – Жубер, Муч, Шано, Мальже, Шнель, Хольтер (Фил
...
Читать дальше »
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|