Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 3
Гостей: 3
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 18
Мадриднинг "Реал" клуби "Ювентус" ярим ҳимоячиси Артуро Видални сотиб олишдан воз кечди.

Мадридликлар бир неча мавсум давомида Чили терма жамоаси ярим ҳимоячисини кузатиб келдилар. Бунга футболчининг майдон ташқарисидаги бебошлиги «Реал» обрўйига салбий таъсир ўтказиши мумкинлиги сабаб бўлган.

Артуро Видаль Америка Кубоги давомида спиртли ичимлик таъсирида ширакайф ҳолатда автоҳалокатга учрагач, «Реал» уни сотиб олишдан батамом воз кечди. Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи билан мадридликлар янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес қизиқиш билдирганди.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 489 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

"Наполи" жамоаси президенти Аурелио Де Лаурентис тез орада жамоада катта ислоҳотлар ўтказиш ниятида эканини маълум қилди.

У жамоадаги легионерлар ўрнига италиялик футболчиларни олиб келмоқчи.

"Мен жамоага итальянча футбол ғояларини қайтармоқчиман. Бу ҳақида жамоадаги легионерлар Европа Лигасида иштирок этишни истамаётгани ҳақида эшитганимдан кейин жиддийроқ ўйлай бошладим.

Бу барча ишни қайтадан бошлашимиз кераклигини англатади", - дейди Де Лаурентис.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 496 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Дани Алвес Америка Кубоги гуруҳ босқичи иккинчи турида Колумбияга қарши кечган баҳсдан (0:1) сўнг ҳар икки жамоа футболчилари ўзаро жанжаллашиб кетгани ва Неймар ҳамда Карлос Баккага қизил карточка кўрсатилгани борасида фикрини билдирди.

"Неймар нимага бу қадар асабийлашганини билмайман. Ҳаммасига ҳакамлаб айбдор. Улар Неймарнинг табиатини яхши биладилар ва унга ноҳақ тарзда сариқ карточка кўрсатадилар. Ҳакамлар ўзини учрашувнинг энг муҳим одами деб ҳисоблашни яхши кўрадилар. Улар шунчаки ҳакамлик қилишлари керак.

Аммо бундай провокациялар Бразилия терма жамоасининг ҳар бир ўйинида юз бермоқда. Биз хотиржамликни сақлаб қолиб, буни енгиб ўтишимиз лозим. Энди ҳамма Бразилияга қарши. Америка Кубогига хуш келибсиз!" - дейди Алвес.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 530 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

AS нашри тарқатган маълумотларга кўра, Мадриднинг «Реал» клуби «Манчестер Сити» га Аргентина термаси ҳужумчиси Серхио Агуэро борасида таклиф билан чиқди.

«Қироллик клуби» ушбу ҳужумчи учун 60 миллион евронинг баҳридан ўтишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, Агуэро «Манчестер Сити» таркибида 42 ўйинда иштирок этиб, 32та гол урди ва тўққизта голли узатмани амалга оширди.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 470 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар Бразилия — Колумбия ўйинида майдондан четлатилган эди. У ўйиндан сўнг ҳакамлик борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Савиясиз ҳакамлар ана шундай натижага олиб келади. Ҳуштакни тўғри чала олмайдиган ҳакамлардан чарчадим», — Неймарнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда, Goal.com.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 503 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис ҳужумчи Гонсало Игуаин жамоадан кетиши мумкинлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдириб ўтди. Мутасаддининг айтишича, Игуаин фақат 100 миллион евро эвазига жамоадан кетиши мумкин.

"Газеталар нима ҳақида ёзаётганини ўзлари билмайди. Улар фақат ёлғон тўқиш билан овора.

Игуаин фақат кимдир унинг учун беҳад катта пул тўласа жамоадан кетиши мумкин. Ҳозирча эса у «Наполи»да қолади", - дейди мутасадди.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 437 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Ўзбекистон миллий чемпионати - Олий лига баҳсларининг 13-турига старт берилади. Пайшанба кунига фақатгина учта ўйин белгиланган.

Қолган баҳслар эртага ва индинга бўлиб ўтади.

Бугун жумладан, "Бухоро" ўз майдонида "Металлург"ни қабул қилади. Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси сафарда "Қизилқум" меҳмони бўлади.

"Олмалиқ" - "Сўғдиёна" ўйини ҳам кўпчиликнинг диққат марказида бўлиши турган гап.

Тошкент жамоалари ўйинларга жума қа шанба кунлари киришадилар.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 644 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро "Барселона" етакчиси Лионель Мессини "шаҳарликлар" сафига ўтишга кўндирмоқчи бўлганини тан олди.

"Тўғри, мен Леони "Манчестер Сити"га ўтишга кўндирмоқчи бўлдим.

Аммо энди бундай қилмайман. Чунки, ишончим комилки, "Месси "Барселона"дан ҳеч қаерга кетмайди", дея soccer.ru Агуэронинг фикрларини келтиради.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 444 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Луи ван Гал "Реал" ҳимоячиси Рафаэль Варанни ўз жамоасида кўришни истамоқда.

"Реал" ва "МЮ" ўртасида дарвозабон Давид Де Хеа борасида кечаётган музокара давомида Рафаэль Варан масаласи ҳам кўриб чиқилди. Манкунианликлар ҳимоячи учун катта маблағ таклиф қилган, аммо "Реал" раҳбарияти Варан сотилмаслигини қатъиян билдириб, бу таклифни рад этди.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 502 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Чили давлатида Америка кубоги-2015 мусобақалари давом этмоқда. Бугун "С" гуруҳида Бразилия терма жамоаси Колумбия билан кураш олиб борди.

Қизиқарли кечган беллашувда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, колумбияликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ўйинда ягона гол 36-дақиқада Мурильо томонидан киритилди. Учрашув асабий тарзда ўтгани боис, икки футболчи майдондан четлатилди.

Америка кубоги, 2-тур. "C" гуруҳи Бразилия – Колумбия 0:1 (0:1, 0:0) Гол: 0:1 – 36 Мурильо. Бразилия – Джефферсон, Дани Алвес, Миранда, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фирмино, Фернандиньо, Фред (Коутиньо, 46), Виллиан (Дуглас Коста, 69), Элиас (Тарделли, 76), Неймар. Колумбия – Оспина, Мурильо, Армеро, Сапата, Суньига, Куадрадо, Санчес, Валенсия (Мехия, 80), Хамес, Фалькао (Ибарбо, 69), Гутьеррес (Бакка, 76). Огоҳлантиришлар: Гутьеррес (20), Фернандиньо (33), Фирмино (41), Неймар (45). Четлатиш: Неймар (90), Бакка (90).
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 459 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Украинанинг "Говерла" клуби келаси мавсум легионерлардан мутлақо воз кечишга қарор қилди.

Жамоадан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ҳам кетади. Эслатиб ўтамиз, "Говерла" узоқ муддат футболчиларга маош тўламаган. Бу борада Максим Шацких ҳам бир неча бор матбуот орқали шикоят қилган эди.

Хабар қилинишича, "Говерла" маҳаллий футболчиларини ўз таркибида сақлаб қолиши учун ҳам анча уринишига тўғри келади. Узоқ муддат давомида маош олмаган футболчилар билан "Говерла" раҳбарияти келишиб олишга умид қилмоқда.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 465 | Добавил: Admin | Дата: 18.06.2015 | Комментарии (0)

Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz