Мадридликлар бир неча мавсум давомида Чили терма жамоаси ярим ҳимоячисини кузатиб келдилар. Бунга футболчининг майдон ташқарисидаги бебошлиги «Реал» обрўйига салбий таъсир ўтказиши мумкинлиги сабаб бўлган.
Артуро Видаль Америка Кубоги давомида спиртли ичимлик таъсирида ширакайф ҳолатда автоҳалокатга учрагач, «Реал» уни сотиб олишдан батамом воз кечди. Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли футболчи билан мадридликлар янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес қизиқиш билдирганди.