Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Июнь » 19
“Бернли” клуби ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини “Тоттенхэм” клубида давом эттиради. Футболчи “Тоттенхэм” билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Аввалроқ, Триппьернинг трансфер нархи 3,5 миллион фунтни ташкил қилиши хабар қилинганди. 24 ёшли футболчи ўтган мавсумда 38та ўйинда майдонга тушиб, 4та голли узатмага муаллифлик қилган.
|
Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган “Пахтакор” – “Машъал” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда майдон эгалари 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Учрашувда ҳисобни “Пахтакор” жамоаси очди. 28-дақиқада қарши ҳужумдаги ажойиб комбинацияни Станислав Андреев ўз ниҳоясига етказиб қўйди. Биринчи бўлим 1:0 ҳисобида якунланди.
Иккинчи бўлимда “Машъал” ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Зафар Тўраев узоқдан зарба йўллаб, Лобановни ожиз қолдирди. Аммо муборакликларнинг қувончи узоққа чўзилмади. Бир дақиқа ўтар-ўтмас Кахи Махарадзе жамоасини яна олдинга олиб чиқди. 69-дақиқада эса Станислав Андеевнинг зарбаси рикошет ҳосил қилиб, Қувватов қўриқлаётган дарвозага кириб кетди.
Шу тариқа “Пахтакор” ўз майдонида кечган ўйинда “Машъал”ни мағлуб этиб, уч очкони қўлга киритди.
“Пахтакор” – “Машъал” 3:1
Гол: С.Андреев (28, 69), К.Махарадзе (56) - З.Тўраев (55)
«Пахтакор»: 12.Александр Лобанов, 2.Eгор Кримец, 4.Аднан Ороховац, 5.Акбар Исматуллаев, 7.Кахи Махарадзе (c), 8.
...
Читать дальше »
|
Аргентина терма жамоаси ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано жамоадоши Хавьер Маскерано ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Месси майдонга тушганидан кейин энг зўри бўлишга интилади. Бу табиий ҳолат. Аммо Копа Америкада ҳакамлар футболчиларни кўп ҳолларда қўполликлар учун кечиришмоқда.
Қалтис тўқнашувларда иштирок этишга қўйиб беришмоқда. Шу сабабли Мессига бу мусобақада ўзини кўрсатиш Европадагига қараганда қийинроқ кечмоқда”, - дейди Маскерано.
|
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба Испания миллий чемпионатида ўйнашни истаётгани ҳақида гапириб ўтди.
Бу ҳақда футболчига яқин манба маълум қилган.
Ла Лигада Погбага "Реал" ва "Барселона" жамоалари қизиқиш билдирмоқда. Погба билан шунингдек, ПСЖ ва "Ман.Сити" клублари ҳам қизиқаяпти.
|
АҚШнинг Forbes журнали сайёрамизнинг бир йил мобайнида энг кўп пул топадиган 100 нафар спортчиси номини эълон қилди.
Мария Шарапова улар орасидаги россиялик ягона спортчи бўлди. Sovsport.ru сайти Forbes нашрида қайд этилган спортчилардан дастлабки 10 нафари, шунингдек, Мария Шарапова ва Владимир Кличкони танлаб, улар ўз даромадларини қандай йўл билан топишганига нигоҳ ташлашга аҳд қилди.
1-ўрин: Флойд Мэйвезер, 300.000.000 доллар
Спорт тури: бокс
Мамлакати: АҚШ
Машҳур боксчининг бир йиллик даромади 300.000.000 долларни ташкил этди. Мазкур маблағ Forbes журналида шу кунгача спортчилар топган даромад бўйича рекорд ўрнатди. Хўш, Мэйвезер шунча пулни қандай қилиб қўлга киритди? Ҳамма гап Флойднинг шу йил 2 майида Мэнни Пакьяога қарши ўтказган афсонавий жангда. Таъкидлашларича, ушбу баҳснинг даромади - 600.000.000 долларни ташкил этган. Бу маблағнинг кўп қисми боксчининг чўнтагига бориб тушган. ғалаба учун бўлган бонуснинг ўзи 100.000.000 $ни ташкил этди.
...
Читать дальше »
|
“Тоттенхэм” клуби ҳужумчиси Харри Кейин топ-клублар томонидан ўзига билдирилаётган қизиқишдан хурсанд эканини, аммо клубдан кетиш нияти йўқлигини маълум қилди.
“Албатта, мен “Sky Sports”ни кузатиб бораман, ўзимга бўлаётган қизиқишлардан хурсандман. Аммо мен “Тоттенхэм”да ўзимни бахтли ҳис қилмоқдаман. Келажагимни шу клуб билан боғламоқчиман.
“Тоттенхэм” ҳам катта клублар қаторида туради. Мухлислар бунга ўзлари ишонч ҳосил қилишмоқда. Менга бу клубда тўп суриш ёқади”, - дейди Кейн.
Эслатиб ўтамиз, 21 ёшли футболчи ўтган мавсумда 34та учрашувда майдонга тушиб, 21та гол киритган.
|
Бразилиялик афсонавий футболчи Роналдо Неймарнинг Америка Кубогидан ўрин олган Колумбияга қарши ўйиндаги ҳаракатини қоралаб чиқди.
Эслатиб ўтамиз, ўшанда Неймар ҳакамнинг ҳуштагидан кейин рақиби Карлос Бакка билан уришиб кетганди. Натижада ҳар иккала футболчи қизил карточка олган. Неймарга нисбатан қўшимча жазо чоралари кўрилиши ҳам мумкин.
"Неймарнинг амалга оширган иши умуман мантиққа тўғри келмайди. У эндиликда оғир дамларни бошдан кечиришга мажбур бўлади. Неймар атрофдаги воқеаларга жуда тажовузкор муносабатда бўлмоқда. Бразилия терма жамоаси либосини кийганингда, бундай қилиш ярамайди", - дейди Роналдо.
|
"Барселона" клуби ҳимоячиси Адриано фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. "Ливерпул" клуби бразилиялик ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
Адриано Луис Энрике қўлостида кўп ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти. Шу сабабли ҳам футболчи каталонияликлар сафидан кетишга розилик бериши мумкин.
"Адриано "Барселона"да бахтли. У ҳамма билан яхши муносабатда. Фақат кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлмоқчи. Мана шу сабаб уни клубдан кетишга мажбур қилиши мумкин.
Биз таклифларни кўриб чиқишга тайёрмиз. Агар ЕЧЛда иштирок этадиган клуб аниқ таклиф билан чиқса, "Барселона" раҳбарияти билан барча масалани ҳал қилиб оламиз", - дейди футболчининг агенти.
|
Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду шахсий бренди остида атир ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Бу ҳақида у ўзининг твиттердаги саҳифаси орқали хабар қилди.
"Мен ўзимнинг атирларимни ишлаб чиқараман. Ёзнинг охирларига бориб мухлисларга ҳавола қилинади. Жудаям қизиқ! Батафсил кейинроқ маълумот бераман", - деб ёзади Роналду ўзининг твиттердаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, яқинда португалияликлар астрономлар Криштиану Роналду шарафига қадамги галактикалардан бирини "CR7" деб номлашганди.
|
"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг жамоамиз бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ўйин тўғрисидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
- Ўйин жанговор руҳда ўтди. Афсуски, ҳимоядаги хатоларимиз бизга қимматга тушди. Бугун дурангга мос ўйинга гувоҳ бўлдик. Ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ҳаракат қилишди. Омад "Қизилқум"га кўпроқ кулиб боқди. Шу сабабли мағлубиятга учрадик.
"Қизилқум"га қарши баҳс биз учун катта ахамиятга эга эди. Сабаби, агарда навоийликларни мағлуб этганимизда мусобақа жадвалида юқорироқ ўринларга кўтарилиб олардик. Биринчи даврада ўз олдимизга қўйилган вазифани бажара олмадик дейиш мумкин. Яна олдинда иккита чемпионат ўйинлари бизни кутиб турибди. Вазиятни тўғирлаб, мухлислар олдида айбимизни ювишимиз керак. Бошқа иложимиз қолмади. Бахриддин Ваҳобов ушбу мавсумда яхши ўйин кўрсатмоқда. Учрашувдан олдин ҳам буни айтиб ўтгандим. У голга чанқоқ ва ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланиш имкониятига эга ўйинчи. Бахриддиннинг керакли жойда бўлиш хислати эвазига "Қизи
...
Читать дальше »
|
«Арсенал» клуби ярим ҳимоячиси Санти Касорла жамоадан кетмоқчи эмаслигини таъкидлади.
«Менинг «Атлетико»га ўтишим ҳақидаги хабарлар – бу ёлғон.
Мен «Арсенал»да бахтлиман ва умид қиламанки, яна икки йил давом этадиган шартномамни охирига етказаман.
Менга Англия премьер-лигасида ўйнаш жуда ёқади. Жамоа мени яхши кўриши, қадрлаши ва қўллаб-қувватлашини ҳамиша ҳис қиламан», – дейди Касорла.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|