ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаши доирасида "Н" гуруҳида иккинчи тур ўйинлари якунланди. Филиппин терма жамоаси сафарда Яманга қарши майдонга тушди ва 2:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди. Ямандаги нотинчлик туфайли ўйин Қатарнинг Доҳа шаҳрида бўлиб ўтди.
Учрашувда голларни 52 дақиқада Бахадоран ва 74 дақиқада Рамсай киритган. Ушбу натижадан сўнг Филиппин терма жамоаси ҳисобидаги очколар олтитага етди ва КХДР билан бир хил очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам ушбу гуруҳда жойлашган бўлиб, бугун КХДРга мағлубиятга учради ва ўз ҳисобига бирорта ҳам очко ёзиб қўя олмаган.
ЖЧ-2018 ва ОК-2019 саралаши
"Н" гуруҳи, 2-тур
Яман – Филиппин 0:2 (0:0, 0:2)
Голлар: 0:1 – 52 Бахадоран, 0:2 – 74 Рамсай.
Яман – Айаш, Абдулвоси Ал Матарий (Басухаи 87), Аҳмад Ал Хифий, Ал Ҳаёт (Волид Ал Хубаиший 65, Ал Хагирий, Ал Зубаирий, Мотаз Қаид, Муҳаммад Боқшан, Муҳаммад Фуад, Ал Сосий, Ал Ға
...
Читать дальше »