Жамоадан Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Максим Шацких ҳам кетади. Эслатиб ўтамиз, "Говерла" узоқ муддат футболчиларга маош тўламаган. Бу борада Максим Шацких ҳам бир неча бор матбуот орқали шикоят қилган эди.
Хабар қилинишича, "Говерла" маҳаллий футболчиларини ўз таркибида сақлаб қолиши учун ҳам анча уринишига тўғри келади. Узоқ муддат давомида маош олмаган футболчилар билан "Говерла" раҳбарияти келишиб олишга умид қилмоқда.