AS нашри маълумотларига кўра, «Манчестер Юнайтед» нафақат Гарет Бэйл ва ҳимоячи Рафаэль Варан, балки ҳужумчилар Криштиану Роналду ва Карим Бенземани ҳам сотиб олиш ниятида.
Қайд этишларича, сўнгги бир неча ҳафтадан бери «Манчестер Юнайтед» мазкур футболчиларнинг шартномалари ҳақидаги ахборотни «Реал»дан сўраб келмоқда, бироқ Мадрид клуби бу футболчилардан ажралиш режаси йўқлигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» бир йил аввал «Реал»дан ярим ҳимоячи Анхель Ди Марияни 70 миллион евро эвазига сотиб олганди.