Главная » 2015»Июнь»09 » «Барселона»нинг бир қатор футболчилари ЕЧЛ олтин медалини қайтариб беришга мажбурлар
12:25
«Барселона»нинг бир қатор футболчилари ЕЧЛ олтин медалини қайтариб беришга мажбурлар
Барселона" ҳимоячиси Томас Вермален Европа Чемпионлар лигаси ғолиби сифатида баҳоланиши мумкин эмас. Гарчи "Барселона" ушбу мусобақада бош совринни қўлга киритган бўлса ҳам.
Мусобақа регламентига кўра, ғолиб деб ҳисобланиш учун футболчи мусобақа доирасидаги ҳеч бўлмаса битта ўйинда майдонга тушиши керак. Вермален эса жароҳатидан тикланиш билан овора бўлгани учун ЕЧЛнинг бирорта ҳам ўйинида майдонга тушгани йўқ.
Шунингдек, мусобақада иштирок этмаган Клаудио Браво, Жорди Масип ва Дуглас каби футболчилар ҳам ЕЧЛ ғолиби деб ҳисобланмайди. Эндиликда улар ўзларига берилган олтин медалларни қайтариб беришлари зарур.