Главная » 2015»Июнь»09 » «Челси» Игуаин учун 40 миллион евро тўлашга тайёр
12:21
«Челси» Игуаин учун 40 миллион евро тўлашга тайёр
«Челси» Италиянинг «Наполи» клубига ҳужумчи Гонсало Игуаин борасида таклиф тайёрламоқда.
The Sun хабарига кўра, Лондон клуби аргентиналик футболчи учун 30 миллион фунт (40,7 миллион евро) тўлашга тайёр.
«Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Реал»да уч йил давомида Игуаин билан бирга ишлаган ва уни яна ўз жамоасида кўришни хоҳламоқда.
Аввалроқ Англиянинг бошқа бир клуби – «Арсенал» футболчи учун тахминан шунча пул таклиф қилгани ҳақида хабар берилганди.
Италиянинг Gazzetta dello Sport нашри маълумотларига кўра, «Арсенал» Неаполь клубига футболчи учун 40 миллион евро таклиф қилишган, бироқ «Наполи» президенти Аурелио Де Лаурентис ҳужумчини 50 миллион евродан камига сотмаслигини билдирган.