Бразилия терма жамоаси ҳимоячиси Данило жароҳати туфайли Америка Кубогида қатнашмайдиган бўлди. Футболчи Мексикага қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олган.
Унинг ўрнига терма жамоага “Барселона” ҳимоячиси Дани Алвес чақирилди.
Чилида бўлиб ўтадиган Америка Кубоги мусобақасида Алвес терма жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Гуруҳдаги илк ўйинни Дунга шогирдлари 14 июнь куни Перу термасига қарши ўтказишади. Бразилиянинг гуруҳидан, шунингдек, Колумбия ва Венесуэла термалари ҳам жой олишган.