Главная » 2015»Июнь»13 » Эдинсон Кавани: Янги Месси чиқиши учун яна минг йил керак
12:14
Эдинсон Кавани: Янги Месси чиқиши учун яна минг йил керак
ПСЖ” клуби ҳужумчиси Эдинсон Кавани “Барселона” ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Агар сиз бирор клуб президенти бўлсангиз-у, исталган ўйинчини олиш имконияти бўлганида, албатта Мессини танлаган бўлардингиз. У дунёнинг энг яхши футболчиси.
Ҳар бир футболчи ўйинини такомилаштириб бориш учун тинимсиз меҳнат қилади. Мессида эса буларнинг ҳаммаси туғма истеъдод. Янги Месси чиқиши учун яна минг йил керак”, - дейди Кавани.