Главная » 2015»Июнь»13 » ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИ ҚАНДАЙ ЧАҚИРИШИ КЕРАК?
12:45
ЭР ВА АЁЛ БИР-БИРИНИ ҚАНДАЙ ЧАҚИРИШИ КЕРАК?
САВОЛ: Эркак киши ўз аёлини нима
деб чақириш керак вa аёл киши
турмуш ўртоғини нима деб
чақиради? Шy мавзуга аниқлик
киритиб беринг, илтимос. ЖАВОБ: Шариатда эркак ўз
аёлининг, аёл ўз эрининг исмини
айтиб чақириши тақиқланмаган.
Бу иш халқларнинг урф-одатлари
доирасига киради. Агар бирор
миллатнинг урфида исмни очиқ айтиб хитоб қилиш одобсизлик,
деб қаралса, бундан сақланиш
лозим. Аммо қайсидир халқда
каттаю кичикка ўз исмини айтиб
мурожаат қилиш одат бўлган
бўлса, улар Исломга кирганларида ҳам ўз одатларига кўра амал
қилаверадилар. Аммо шундай
эркинлик билан бир қаторда
Ислом дини инсоннинг инсонга
мурожаат қилиши чоғида ҳурмат
ва эҳтиром кўрсатишга тарғиб қилади.