Главная » 2015»Июнь»23 » Яшин хабар! Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилди
13:46
Яшин хабар! Миржалол Қосимов истеъфога чиқарилди
Айни пайтда ЎФФ мажлислар залида мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
ЎФФ расмий твиттерида ёзилишича, федерация президенти Мираброр Усмонов Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мурабийи Миржалол Қосимовнинг истеъфосини қабул қилди.
Миржалол Қосимовнинг ўрнига миллий терма жамоа бош мураббийлигига ким тайинланиши ҳозирча маълум эмас.
Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимовга икки марта миллий терма жамоа бош мураббийлиги ишониб топширилганди. У 2008-2010 ва 2012-2015 йиллар давомида терма жамоани бошқарди. Шу давр мобайнида жами 54та учрашув ўтказган бўлиб, шулардан 22тасида ғалаба қозонган. 15та ўйинда дуранг қайд этилган бўлса, 17та учрашув мағлубият билан якунланган. Тўплар нисбати 66-52ни ташкил қилади.