Интер” жамоаси дарвозабони Самир Хандановичнинг агенти Федерико Пасторелло “Манчестер Юнайтед” клуби билан музокаралар олиб боргани ҳақидаги маълумотни инкор этди.
“Буларнинг бари шунчаки миш-миш. Самир “Манчестер Юнайтед”га ўтмоқчи эмас.
Самир “Интер” билан бирганликда ғалаба қозонишни истайди. Шартномани узайтириш борасида музокаралар даовм этмоқда ва биз янги келишув имзолашга яқин турибмиз.
Албатта, ҳар бир ўйинчи Чемпионлар лигасида тўп суришни истайди, бу одатий ҳолат. Самир эса бунга “Интер”билан биргаликда эришишни хоҳлаяпти”, — дейди Пасторелло.