Главная » 2015»Июнь»20 » Неймар 4 та ўйинга четлатилди ва Америка Кубогида иштирок эта олмайди
12:40
Неймар 4 та ўйинга четлатилди ва Америка Кубогида иштирок эта олмайди
КОНМЕБОЛ интизом қўмитаси Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарга нисбатан қарор қабул қилди. Ҳужумчи тўртта ўйинга четлатилган.
Шу тариқа Неймар Америка Кубогида иштирок эта олмайдиган бўлди. Бразилия терма жамоаси финалга чиққан тақдирда ҳам у майдонга тушмайди. Фақат Бразилия футбол федерацияси апеляция берган тақдирда, бу қарор ўзгариши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Неймар Колумбия терма жамоасига қарши кечган баҳсда сариқ карточка олган ва огоҳлантиришлари сони иккитага етиб, келгуси ўйинни ўтказиб юбориши аниқ бўлган эди. Ўйин якунлангач эса Неймар рақиб ҳужумчиси Карлос Бакка билан жанжаллашиб кетган ва қизил карточка ҳам олган.