Главная » 2015»Июнь»23 » Расман! Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди
13:44
Расман! Самвел Бабаян Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди
ЎФФ мажлислар залида ташкилот президенти Мираброр Усмонов иштирокида мураббийлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати твиттерининг маълум қилишича, йиғилишда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби устози Самвел Бабаянни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинган.
Аввалроқ Ўзбекистон миллий терма жамоасига шу вақтгача мураббийлик қилиб келган Миржалол Қосимов, шунингдек, олимпия терма жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов истеъфога чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди.