Главная » 2015»Июнь»11 » Равшан Ҳайдаров: Биз чорак финалда тўхтамоқчи эмасмиз
13:27
Равшан Ҳайдаров: Биз чорак финалда тўхтамоқчи эмасмиз
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси иштирокидаги ЖЧ нимчорак финал ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
“Биз чорак финалда тўхтамоқчи эмасмиз. Биз мусобақага аввалги натижаларимизни яхшилаш мақсадида келганмиз. Футболчилар ҳам буни яхши билишади. Бугунги ўйинда ҳимояда эҳтиётикорлик билан ўйнаб, рақибларни қарши ҳужумда жазолашга ҳаракат қилдик. Бу тактикамиз иш берди.
Биринчи бўлимда совуққонлик етишмади, аммо иккинчи бўлимда бир оз босимни оширдик. Ҳимоячиларимиз ҳужумга яхши қўшилишди. Достон Ҳамдамов икки голи билан бизга ғалаба келтирди, аммо ғалаба учун барча бирдек тер тўкди. Майдондаги барча футболчилар ғалабага бирдек ҳисса қўшишди.
Тўғри танланган тактика ва футболчиларнинг бор кучларини бериб ўйнаганликлари туфайли бугун ғалабага эришдик. Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат!”, - дейди Ҳайдаров.