Главная » 2015»Июнь»13 » Сами Хедира: «Реал»дан хафа эмасман, аммо мавсум мен учун қийин ўтди
17:51
Сами Хедира: «Реал»дан хафа эмасман, аммо мавсум мен учун қийин ўтди
“Ювентус” клубининг янги аъзоси Сами Хедира собиқ клуби “Реал” борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Мавсум жуда қийин ўтди. Аммо бизнинг касбда ҳамиша иззатталаблик қилиб бўлмайди. Мен “Реал”дан хафа эмасман, бу клубни ёмонламоқчи эмасман. Аммо ўтган мавсум фаолиятимдаги энг қийини бўлганини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман.
Мен яхши спорт формасида эдим, машғулотларда тўлиқ қатнашардим. Аммо етарли ўйин амалиётига эга бўлмадим.
“Ювентус”ни танлаганимдан хурсандман. Шу билан бирга, “Реал”да ўтказган 5 йилимдан розиман”, - дейди Хедира.