Главная » 2015»Июнь»20 » ТАНЛАНГАН САРА САВОЛ ЖАВОБЛАР !!! Тез (эрта, муддатдан аввал) бўшалиш:
22:07
ТАНЛАНГАН САРА САВОЛ ЖАВОБЛАР !!! Тез (эрта, муддатдан аввал) бўшалиш:
Савол: Салом доктор. Ешим 24да.
Оилалиман якинда фарзандли булдим.
Муаммо шундаки, турмуш курганимга 1
йил булган булсада жинсий алока
пайтида тез бушалиб кетаман. Кириб
чикиш хисобида (15-25) бушаламан.
Маслахат беринг. Олдиндан рахмат!
Жавоб: Салом, тез бўшалишни Европа
урологларини 2010йилги тавсиясига кўра
интравагинал вақтни 1,5 минут ва
жуфтларни ўзига хосдир деб белгилади.
Даволаш учун албатта тўғри ташхис
муҳимдир. Эрта бўшалиш туғма ёки
орттирилган бўлиши мумкин. Даволашда
инфекция, стоп тестлари, психологик
машқлар ва серотонин қайта олинишини
ингибирловчи дорилардан
фойдаланилади. Уролог - андрологга
мурожаат қилинг.
20.04.2012 — Давлат 25, Тошкент
Савол: Жинсий алокада фрикциялар сони
неча маротаба булиши керак?
Жавоб: Фрикциялар сони организмга
боғлиқ тарзда ўзгариши мумкин
бўлганлиги сабабли жуда бахслидир.
Лекин, Дунё урологларининг 2010йилги
қўлланмасида IELT (Intravaginal
ejakulator latency time) интравагинал
эякуляциягача бўлган вақт 1,5минут ва
жуфтларнинг ўзига хосдир дейилган.