Penn Medicine олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот узоқ вақт давомида тўйиб ухламаслик асаб толаларининг емирилишига сабаб бўлишини исботлади. Бу ҳақда Daryo.Uz хабар берди Уйқу ва нейробиология
маркази аъзоси, тиббиёт
фанлари доктори Сигрид
Визининг таъкидлашича,
авваллари уйқу етишмаслиги
натижасида бузилган мия фаолияти кейинроқ тўйиб
ухлаш орқали қайта
тикланади, деб ҳисобланган.
Аммо тадқиқотлар шуни
кўрсатмоқдаки, диққатни
жамлаш ва бошқа когнитив функциялар уч кеча тўлиқ
уйқудан кейин ҳам қайта
тикланмайди. Шу муносабат билан олимлар
сурункали уйқу
етишмовчилиги ҳақиқатан ҳам
асаб толаларига зарар
етказиш-етказмаслиги ҳамда
ушбу асаб толалари қайта тикланиш-тикланмаслиги
масалаларини аниқлашга
қарор қилди. Тадқиқотчилар
сичқонларни кузатиш орқали
шундай хулосага келишдики,
қисқа муддатли уйқу етишмовчилигида учинчи
типдаги сиртуин оқсили ишлаб
чиқилади, у асаб
ҳужайраларини моддалар
алмашинуви бузилишидан
ҳимоялайди. Бироқ сичқонлар узоқ муддат
давомида уйғоқ қолиб,
сурункали уйқу
етишмовчилиги юзага келганда
сиртуин ишлаб чиқарилмади.
Бундай режимда бир неча кун яшаган ҳайвонларда сиртуин
оқсили даражаси тушиб кетиб,
улар бош миясидаги асаб
ҳужайраларининг 25 фоизи
нобуд бўлди. Олимларнинг фикрича,
нейронларнинг зарар кўриш
даражаси одамнинг ҳаёт тарзи
ва қандай хасталикка
чалинганига боғлиқ ҳолда
турлича бўлиши мумкин. Қандли диабет, юқори
калорияли озиқ-овқат ва
жисмоний ҳаракатсизлик ҳам
сиртуин миқдорини
камайтириши мумкин.