Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 11 » Ўрнак олинг акалар!
13:20
Ўрнак олинг акалар!
Ўзбек ишқибозлари ҳеч қачон футболчилардан ҳар қандай рақибни катта ҳисобларда ютишни эмас, балки майдонда муносиб ўйин намойиш этишларини истаб келган. Бугун шундай бўлди.

Йигитлар бутун дунёга ўзбегим ёшларини ҳеч кимдан кам эмаслигини исботладилар.Ўйинни менга энг ёққан лаҳзаси ўша футболчимизнинг ички либосидаги "МЕН СЕНИ СЕВАМАН ЎЗБЕКИСТОН!" деган ёзувни намойиш этгани бўлди. Сизнинг юрагингиз ҳам ўша он бир ҳапқириб кетгандир...

Тўғриси, мен жуда кўп танқид ёзаман. Мен футболчиларимиз ўзлари майдонга тушган пайтда мухлисларни не азобда ўтиришини тасаввур қила олмайди, деб ўйлардим. Энди билдим ундай эмас экан.

Достон бугун термамизнинг иккита голига эмас, балки ўзбегим ғурури тоғида икки қояга муаллифлик қилгани рост. Улар томонидан қўйилган хатолар энди унутилади. Бугун нимагадир елкасини қисиб, қимтинибгина юрадиган Миржамолни, истараси иссиқ Достонбекни ғалабага тер тўкиб эришган барча жамоа аъзоларини алқаш, уларга мухлислар номидан катта ташаккур айтиш керак.Билдик, Австрия кучли экан.

Лекин, баъзида маҳоратни орият, Ватан, мухлислар олдидаги БУРЧ билан енгиш мумкин. Бу жиҳатни Равшан Ҳайдаров шогирдлари исбот этиб бердилар. Сенегал билан нима бўлади? Бу саволга жавоб излашни кераги йўқ. Асосийси, биз бугун ғалаба қозондик.

Энди, кучли саккизликдамиз. Бўлғуси рақибимизнинг Украина билан бўлган баҳсини тўла кузатиб бордим. Уларни ҳам ютса бўлади. Фақат йигитлар бор кучларини бериб ўйнасалар бас.

Баҳона, вақт ҳаммаси, Терма учун кетмайди. Юзта клуб бир тараф, Лек термага етмайди.

Ёшлар Янги Зеландда, Ютамиз деб юрипти. Билишар Ўзбекистон, Ортларида турипти.

Ҳа, айтгандай, бугун асосий терма жамоамизни Эрон билан ўйини бор. Ўйлаймизки, акалар албатта укаларидан ўрнак оладилар.
Категория: Fudbool Yangiliklari | Просмотров: 503 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz