Бугун Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида келаси йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичи учун қуръа ташлаш маросими ўтказилди.
Қуръа натижаларига кўра Ўзбекистонга "А" гуруҳидан жой олди. Ушбу гуруҳдан Ўзбекистон U-16 терма жамоасига Яман, Фаластин ҳамда Малдив қаршилик қилади.
Гуруҳ ўйинлари Фаластинда, 12 – 20 сентябр кунлари бўлиб ўтади.
Демак, қуръа натижалари қуйидагича:
“Ғарб” минтақаси
А гуруҳи: Ўзбекистон, Яман, Фаластин (мезбон), Малдив
B гуруҳи: Непал, Уммон, Қирғизистон (мезбон), Иордания
C гуруҳи: Қатар (мезбон), Тожикистон, Ироқ, Туркманистон
D гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Покистон, Бангладеш (мезбон)
E гуруҳи: Эрон (мезбон), Бахрайн, Ҳиндистон, Ливан
F гуруҳи: Сурия, Қувайт (мезбон), Афғонистон, Шри Ланка
“Шарқ” минтақаси
G гуруҳи: Малайзия, Лаос, Филиппин, Шимолий Марина ороллари, Шарқий Тимор
H гуруҳи: КХДР, Таиланд, Сингапур, Камбожа
I гуруҳи: Жанубий Корея, Хитой, Хитой Тайпей, Макау
J гуруҳи: Австралия, Вьетнам, Мянмар, Гуам
K гуруҳи: Япония, Гонгконг, Бруней, Мўғилистон
|