Главная » 2015»Июнь»14 » Ўзбекистон U20 термаси чорак финалда Сенегалга мағлуб бўлди
15:38
Ўзбекистон U20 термаси чорак финалда Сенегалга мағлуб бўлди
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегал термасига қарши майдонга тушди.
Ўйин тенг курашлар асосида кечди. Иккинчи бўлимда вакилларимиз бир оз устунликка ҳам эга бўлишди. Аммо бу устунлик ҳисобда акс этмади. Аксинча, Сенегал термаси ёшлари ўзларининг имкониятларини пойлаб тўп суришди. Ана ўша имконият юзага келиши билан улар гол киритишга муваффақ бўлишди. Мамади Тиам 77-дақиқада жамоамизни жазолади.
Шу тариқа Равшан Ҳайдаров шогирдлари Жаҳон чемпионатининг чорак финалида Сенегалга мағлуб бўлиб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди.