Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 10
Гостей: 10
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Июнь » 04 » ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК (2-МАҚОЛА)
06:57
ЎЗИНГНИ АНГЛА, ЭРКАК (2-МАҚОЛА)
Эркаклар ички жинсий аъзоларига мояклар ва мояк ортиқлари, уруғ чиқарув йўлаги, уруғ пуфакчалари, простата бези, уруғ сочув мажмуи, уруғ дўмбоқчаси ҳамда уретра, яъни пешоб чиқарув канали киради. Мояклар ёрғоқ ичида жойлашган, кабутар тухумларидан йирикроқ, овал шаклли бир жуфт аъзодир. Ҳар бир мояк еттита қават билан ўралган бўлиб, уруғ тизимчасига осилган тарзда туради. Уруғ тизимчалари орқали эса уруғ чиқарув йўлаги, қон ва лимфа томирлари, асаб ҳамда мушак толалари ўтади. Мояклар ичидаги узун, ингичка, ўрама шаклидаги уруғ каналчалари ҳажм жиҳатдан ушбу аъзонинг ярмидан кўпроғини ташкил этади. Айтганча, мояклар қаттиқ қобиқ билан ўралган ва у ўз навбатида нурсимон тарзда аъзо ичига кириб, мояк қисмларининг пайдо бўлишига олиб келади. Уруғ каналчалари ушбу қисмлар ичини тўлдириб туриши натижасида 250-300 нафаргача митти ҳудудчалар, яъни тилимлар пайдо бўлади. Уруғ каналчалари деворларида маний ҳужайралари ва Сертоли таянч ҳужайраларини илғаш мумкин. Уруғ каналчаларининг ичида етук сперматозон ҳужайралари жойлашади. Уруғ каналчаларининг ташқи қисми, яъни ораликларда тестостерон, эстриол каби жинсий гормонларни ишлаб чиқувчи интерстициал Лейдиг ҳужайралари жойлашган бўлади. Уруғ каналчаларида сперматогенез жараёни эркаклар хос гормони – андроген таъсирида 74 кун давом этади. Мояк ортиқлари эмбрионал босқичда алохида аъзо сифатида ривожланса-да, гўдак туғилган пайтдаёқ мояк орқа томонига юқоридан туташгани кузатилади. Тухум ортиғининг, айниқса, бош ва тана қисмида шаҳват ҳужайралари йиғилиб, янада етуклашади ва уруғлантирувчи хусусияти ошиб боради. Мояклар ўрами уруғ каналчаларининг тухум тўрларидан ўтиб, ортиқлар ичида яна ўрамлашади. Узунроқ, тўғри бу каналчалар коник шаклидаги тилимчаларни ҳосил қилади. 5-18 нафар мояк ортиғи ўрамларининг энг каттаси тепасидан бошлаб, барча тилимчалар ўрами очиладиган ортиқ йўлчаси ўтади. 6-7 см узунликдаги эгрироқ шаклли бу уруғ йўлчаси дистал бўлимга келгач, уруғ олиб чиқувчи йўлга туташади. Одатда тухум ичида вояга етган сперматозоидларга нисбатан ортиқларда етилган ҳужайралар ўта чидамли, ҳаракатчан ва уруғлантириш қобилияти юқори бўлиши ўз илмий исботини топган. Мояк ортиқлари фаоллигининг кучайишига андроген гормонларнинг ижобий таъсири аниқланган. Олимлар, мояк ортиқларида сперматофилия жараёнини, яъни спермогенез биологик санациясини аниқлашган. Бу аъзодаги спермофаг махсус ҳужайралари – нуқсонли сперматозоидларни ютиб ва ҳазм қилиб, дунёга ногирон болалар келиш хавфини камайтириши билан мухим аҳамиятга молик. Ҳаётда мояк ортиғининг тухумлардан айрича бўлиши, ортиқлар бошсизлиги ёхуд бу аъзонинг кичрайганлиги, баъзида эса улардан бирининг мутлоқ номавжудлиги каби аномалик нуқсонлар ҳам учраб туради. Уруғ чиқарув (ўтказув) йўли мояк ортиқларининг бевосита давоми шаклидаги аъзо ҳисобланиб, ўртача 45-50 см узунлиқда бўлади. У узунлиги бўйлаб, ортиқ, қов, эркин ва тос қисмларига бўлинади. Бу беш қисмнинг ниҳояси қов бўлимида ампуласимон кенгайиш билан тугайди. Уруғ чиқарув йўлининг бу ампулалари ўткир бурчак остида уруғ пуфакчалари чиқарув каналларига туташади. Одатда, бу ампулали қисмлар уруғ пуфакчаси чиқазув йўллари билан бирлашиб уруғ сочувчи мажмуани ташкил этади. Бу мажмуа эса простата бези орқали ўтиб пешоб чиқарув каналининг қисмидаги уруғ дўмбоқчасига нуқтадек тор тирқиш бўлиб очилади. Уруғ чиқазув йўлининг асосий вазифаси деворларидаги мускул қаватнинг ритмик қисқариши ҳисобига мояк ортиғидаги шаҳват ҳужайраларини уруғ сочувчи қисмгача етказишдир. Гоҳида уруғ чиқазув йўлининг бутунлай бўлмаслиги, ёпилиб қолиши ёки кичрайиб кетиши каби аномалиялари ҳам учраб туради. Уруғ пуфакчалари простата безининг таг қисмида жойлашган жуфт аъзо бўлиб, олд томондан пешоб қопининг туб қисмига, орт томондан тўғри ичак олд қисмига ёндош туради. Етук эркакда бу безнинг ўртача узунлиги 4-5 см.ни, эни 1,5-2 см.ни, йўғонлиги эса 1-1,5 см.ни ташкил этади. Уруғ пуфакчалари без аъзо бўлганлиги б
Категория: Jinsiy Saboq | Просмотров: 849 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Июнь 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz