Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 4 Гостей: 4 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Май » 24
Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо мағлубият туфайли ҳеч қачон йиғламаганини айтиб ўтди.
“Мен ҳаётда кўп йиғлаганман, аммо ҳеч қачон мағлубият туфайли кўз ёш тўкмаганман. Охирги марта Англия Лига Кубогидаги ғалабадан кейин кўзим бир оз намланганди”, - дейди Моуриньо.
|
“Барселона” клуби бош мураббийи Луис Энрике Испания чемпионати якунига етиши муносабати билан мавсумга хулоса қилиб ўтди.
“Биз жуда яхши мавсумни ўтказдик. Бизга сўнгги йилларнинг энг кучли “Реал”и қаршилик қилди. Мадридликлар охиригача чемпионлик учун курашдилар.
Бизга анча қийинчилик пайдо қилдилар. Шу сабабли ҳам бу йилги чемпионликнинг қадри ўзгача”, - дейди Энрике.
|
"Астон Вилла" жамоаси ҳужумчиси Кристиан Бентеке ёзги трансферлар мавсуми вақтида "Ливерпуль" клуби аъзосига айланиши мумкин, - дея хабар беради The Sunday Times нашри.
Хабар қилинишича, мерсисайдликлар 24 ёшли бельгиялик ҳужумчи учун 30 миллион фунт стерлингдан воз кечишга тайёр. Айтиш жоизки, ўйинчига шунингдек "Челси" клуби ҳам кўз тикмоқда.
Жорий мавсумда Бентеке “Астон Вилла” сафида барча мусобақаларда 33 маротаба майдонга тушиб, 15та гол ҳамда иккита голли узатмага муаллифлик қилган.
|
Барселона” жамоаси келаси мавсум учун уй ҳамда сафар ўйинлари учун либосларини тақдим этди.
Уй учрашувлари учун янги лисбосда “кўк-анор” рангли чизиқлар вертикал тарзда эмас, балки горизонтал тарзда чизилган бўлади.
Сафар учрашувлари учун либоси дизайни эса Каталония байроғи ранги каби сариқ рангда бўлади.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|