Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 1 Гостей: 1 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Май » 04
Россия чемпионатининг 26-туридан ўрин олган "Арсенал" Тула ҳамда "Краснодар" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди. Унда 0:3 ҳисоби қайд этилиб, краснодарликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Голларни Широков, Ари ва Лаборделар киритишди.
Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов 90 дақиқа ҳаракат қилди.
Россия чемпионати, 26-тур
Арсенал Тула – Краснодар 0:3
Голлар: 0:1 – 38 Широков, 0:2 – 55 Ари, 0:3 – 90 Лаборде.
Арсенал Тула – Муха, Кузнецов (Костя, 75), Тесак, Осипов, Хагуш, Смирнов, Сухарев, Рыжков (Коритько, 46), Зотов, Кашчелан, Кутьин (Малоян, 58).
Краснодар – Дикань, Сигурдссон, Гранквист, Калешин, Перейра (Лаборде, 76), Петров (Бистров, 83), Широков, Аҳмедов, Измайлов, Мамаев (Вандерсон, 74), Ари.
Огоҳлантиришлар: Кашчелан (41), Широков (45), Хагуш (63), Гранквист (87).
|
“Реал” “Ювентус”га қарши кечадиган биринчи учрашувда майдонга тушадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди. Унга “мадридликлар” ҳужумчиси Карим Бензема киритилмади.
Аввалроқ, Бенземанинг умумий гуруҳда машғулот ўтказишга киришгани ҳамда у “Ювентус”га қарши майдонга тушиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.
Рўйхатдан қуйидаги 20та ўйинчи жой олди:
Дарвозабонлар: Касильяс, К. Навас, Пачеко
Ҳимоячилар: Карвахаль, Арбелоа, С. Рамос, Пепе, Варан, Начо, Марсело, Коэнтрау
Ярим ҳимоячилар: Роналду, Силва, Ильярраменди, Кроос, Хамес, Иско, Бэйл
Ҳужумчилар: Чичарито, Хесе
|
"Барселона" клуби собиқ сардори Карлес Пуйоль "Барселона" ички муҳити ҳақида фикр билдирди.
"Барселона" жуда яхши ҳолатда ва биз уни кўришни истаган ўринда бўлиб турибди. Жамоа учта соврин учун курашмоқда.
Жамоадаги ички муҳит жуда яхши ҳолатда эканини билдирадиган бир нечта жиҳатлар бор. Мен Месси ва Неймардан ташқари Педронинг ўйини ҳақида ҳам гапирмоқдаман. У кам ўйнамоқда, аммо майдонга тушгани заҳоти рақиб дарвозаси олдида бўлиб турибди ва жамоадошларига голли узатма бермоқда", - дейди Пуйоль.
|
Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона» — «Бавария» ўйинини италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар бериб ўтган.
Риццоли жорий мавсум ЕЧЛ баҳсларида 5 та учрашув ўтказган. Бу баҳслар давомида у 27 сариқ ва битта қизил карточка кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув чоршанба кечасида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23.45 да бошланиши кўзда тутилган.
|
Туриннинг "Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло ўз вақтида «Реал»га ўтишга яқин бўлганини айтиб ўтди.
"Ҳа, мен «Реал»га ўтишга яқин келган эдим. 2006 йилда мени Капелло чақирганди. Трансфер учун ҳаммаси тайёр бўлганди. "Милан"да эса муаммолар бор эди. Аммо кейин ҳаммаси ўзгариб кетди ва мен "Милан" билан янги шартнома имзоладим", - дейди Пирло.
|
Мюнхеннинг "Бавария" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Штефан Эффенберг бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳақида фикрларини билдириб ўтди.
"Ишончим комилки Гвардиола "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди. Мавсум якунига етгач у сарҳисоб қилади ва янги мавсумни кутади.
Гвардиола шартнома муддати охирига қадар ишлаши аниқ. "Бавария" мураббийлари ҳеч қачон ўзлари жамоадан кетиб қолмайдилар. Фақат натижа ёмон бўлган тақдирда истеъфога чиқарилишлари мумкин", - дейди Эффенберг.
|
Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, манчестерликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Серхио Агуэро томонидан 29-дақиқада киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва "Ман Сити”га муҳим ғалабани тақдим этди.
Мазкур муваффақият эвазига Пеллегрини шогирдлари очколари сонини 70тага етказиб олишди.
Англия чемпионати. 35-тур
Тоттенхэм – Мачестер Сити 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 29 Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Дайер, Фасио, Вертонген, Эриксен (Сольдадо, 59), Мэйсон (Паулиньо, 70), Шадли (Адебайор, 84), Бенталеб, Ламела, Кейн.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Демичелис, Коларов, Фернандо, Лэмпард (Насри, 73; Бони, 76), Сильва, Фернандиньо, Милнер, Агуэро (Боята, 89).
Огоҳлантиришлар: Милнер (41), Бенталеб (42), Мэйсон (45), Сабалета (68), Коларов (74), Сильва (82), Кэйн (90).
|
Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью "Кристал Пэлас"га қарши Англия чемпионатининг 35-туридан сўнг ўзининг фикрлари билан ўртоқлашди.
"Мен жуда бахтли ва мағрурман. Чарчадим, менга дам керак. Ҳамма билан ҳисоб-китоб қилиш осон иш эмас. Ниҳоят, математик жиҳатдан чемпионликни расмийлаштирдик.
Энди бироз нафасни ростлаб, ўзимизни "қўйиб" юборсак бўлади. Энди роҳатланиш керак", - дейди Моуринью.
|
Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Кристал Пэлас" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, "аристократлар"нинг ғалабси билан якунланди.
Учрашувда ягона гол 45-дақиқада Эден Азар томонидан киритилди. Ушбу гол "Челси"га нафақат уч очко келтирди, балки бунга қўшимча Англия чемпионига айлантирди.
Биз "Челси" ишқибозларини чемпионлик билан табриклаймиз.
Англия чемпионати, 35-тур
"Челси" – "Кристал Пэлас" 1:0
Гол: 1:0 – 45 Азар.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Зума, 85), Матич, Куадрадо (Оби Микел, 46), Фабрегас, Азар, Дрогба.
Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Уорд, Мариаппа (Келли, 60), Дэнн, Панчон (Саного, 71), Макартур, Болази, Матч (Мюррей, 61), Заа, Ледли.
Огоҳлантиришлар: Дэнн (23), Иванович (27), Терри (38), Мариаппа (45).
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|