Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган "Челси" ҳамда "Кристал Пэлас" клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.
Унда 1:0 ҳисоби қайд этилиб, "аристократлар"нинг ғалабси билан якунланди.
Учрашувда ягона гол 45-дақиқада Эден Азар томонидан киритилди. Ушбу гол "Челси"га нафақат уч очко келтирди, балки бунга қўшимча Англия чемпионига айлантирди.
Биз "Челси" ишқибозларини чемпионлик билан табриклаймиз.
Англия чемпионати, 35-тур
"Челси" – "Кристал Пэлас" 1:0
Гол: 1:0 – 45 Азар.
Челси – Куртуа, Иванович, Терри, Кэйхилл, Аспиликуэта, Виллиан (Зума, 85), Матич, Куадрадо (Оби Микел, 46), Фабрегас, Азар, Дрогба.
Кристал Пэлас – Сперони, Дилэйни, Уорд, Мариаппа (Келли, 60), Дэнн, Панчон (Саного, 71), Макартур, Болази, Матч (Мюррей, 61), Заа, Ледли.
Огоҳлантиришлар: Дэнн (23), Иванович (27), Терри (38), Мариаппа (45).
|