Меню сайта |
|
 |
Категории раздела |
|
 |
Наш опрос |
|
 |
Статистика
Онлайн всего: 10 Гостей: 10 Пользователей: 0
|
 |
|
 | |  |
| Главная » 2015 » Май » 29
Канада футбол федерацияси ФИФА президентлиги учун сайловда Иордания шаҳзодаси Али бин ал Хусейнни қўллашини билдирди. Бу ҳақида ташкилот раҳбари Виктор Монтальяни хабар берган.
Шунингдек Янги Зеландия футбол федерацияси ҳам Иордания шаҳзодасини қўллайди. Сайлов бугун бўлиб ўтиши лозим. Ушбу лавозимга шунингдек ФИФАнинг амалдаги президенти Йозеф Блаттер ҳам даъвогарлик қилмоқда. Блаттер бешинчи марта ўз номзодини қўйган.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни ФИФАнинг бир қатор юқори лавозимдаги мутасаддилари Цюрихда қамоққа олинган эди. Улар коррупцияда айбланмоқдалар.
|
Порту" мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Каземирони таркибда сақлаб қолишни истамоқда. Ярим ҳимоячи "Реал"га тегишли бўлиб, португалияликлар сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда.
Кеча "Порту" "Реал"га расман мурожаат этиб, ижара шартномасидаги футболчини сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёрлигини билдирган. Унга кўра Каземиро 15 миллион евро эвазига "Порту"га батамом ўтиши мумкин.
Ижара шартномасига кўра мадридликлар футболчини ўз таркибига қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун "Реал" "Порту"га 7,5 миллион евро тўлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" келаси мавсум учун Европа Иттифоқидан бўлмаган 3 нафар футболчи лимитини ўтаб бўлган. Мадридликлар сафида Данило, Лукас Силва ва Хамес Родригеслар бор.
|
Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас синган бурнини операция қилдирди.
Операция муваффақиятли ўтган. Футболчи жарроҳлар ёрдамига мурожаат қилиши шарт эди, чунки югурган вақтда нафас олишида муаммолар юзага келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, Фабрегас апрель ойида бурнини синдириб олган ва шундан буён ҳимоя ниқобида ўйнаётганди.
|
Монако" вице президенти Вадим Васильев нима сабабдан Радамель Фалькао «Манчестер Сити»га ўтмаганини айтиб ўтди.
"Аслида биз Фалькаони «Манчестер Сити»га сотишга жуда яқин турган эдик. Аммо молиявий фэйр плей туфайли бу трансфер амалга ошмай қолди.
Фалькаонинг нарҳи 70 миллион евро эдими? Маблағ ҳақидаги саволга жавоб бермайман, аммо у анча жиддий эди", - дейди мутасадди.
|
Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Эшли Янг жамоа бош мураббийи Луи ван Гал ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.
"Ван Гал бошқаруви остида ўйнаш - жуда катта тажриба. Бир йил давомида у биз билан футбол фалсафаси ҳақида гаплашди. У билан ишлаш мен учун катта тажриба мактаби бўлди.
Унинг қўлга киритган совринлари қай даражада кучли мураббий эканини кўрсатиб турибди. Мен у билан ишлар эканман, яна футболдан роҳатлана бошладим", - дейди футболчи.
|
УЕФА томонидан тайинланган кузатувчилар томонидан Европа лигаси рамзий терма жамоаси маълум қилинди. Кузатувчилар орасида Алекс Фергюсон ва Ларс Лагербеклар ҳам бор.
Дарвозабонлар: Денис Бойко («Днепр»), Серхио Рико («Севилья»);
Ҳимоячилар: Дуглас («Днепр»), Фаузи Гулям («Наполи»), Тимоте Колодзейчак («Севилья»), Рауль Альбиоль («Наполи»), Алеиш Видаль («Севилья»);
Ярим ҳимоячилар: Борха Валеро («Фиорентина»), Кевин де Брюйне («Вольфсбург»), Эвер Банега («Севилья»), Марек Гамшик («Наполи»), Гжегож Криховяк («Севилья»), Руслан Ротань («Днепр»), Стефан Мбиа («Севилья»);
Ҳужумчилар: Алан («Ред Булл Зальцбург»), Карлос Бакка («Севилья»), Гонсало Игуаин («Наполи»), Евгений Коноплянка («Днепр»).
Эслатиб ўтамиз, Европа лигаси финалида "Севилья" "Днепр"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этган эди.
|
Барселона” жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес “Атлетик”ка қарши Испания кубоги финал учрашувида иштирок эта олади.
Хабар қилинишича, футболчи тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, ҳужумчи шифокорларнинг рухсатисиз умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани маълум бўлганди.
|
Боруссия" клуби бош мураббийи Юрген Клопп ёзда жамоани тарк этиб, таътилга чиқмоқчи эканини маълум қилган эди.
Немис ОАВда ёзилишича, агарда унга "Ливерпуль" шартнома таклиф этса, у таътилдан воч кечиб, ишга киришади.
Акс ҳолда Клопп 2016 йилнинг ёзига қадар дам олади.
|
ФИФА президентлигига номзод Иордания шаҳзодаси Али бин ал-Ҳусайннинг маълум қилишича, бўлажак сайловларда Европадан ташқарида унга 60та миллий федерация овоз беришга тайёрлигини билдирган.
Бундан ташқари, УЕФА президенти Мишель Платини ҳам Европа миллий уюшмаларининг нечтаси жума куни шаҳзодани қўллаб-қувватлаши мумкинлигини маълум қилди.
“Европа миллий уюшмаларининг мутлақ кўпчилиги шаҳзода Али учун овоз беради. 53 федерациядан камида 45-46таси Алига овоз беради, мен уларни бунга кўндиришга уринаман”, - деди Платини.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни бўлиб ўтадиган ФИФА президенти сайловида ташкилотга аъзо барча 209 мамлакат вакиллари иштирок этади.
| |
| |
 | |  |
|
Вход на сайт |
|
 |
Поиск |
|
 |
Календарь |
|
 |
Архив записей |
|
 |
|