Главная » 2015»Май»29 » «Порту» Каземирони 15 миллион евро эвазига «Реал»дан сотиб олмоқчи
11:24
«Порту» Каземирони 15 миллион евро эвазига «Реал»дан сотиб олмоқчи
Порту" мураббийлар штаби ярим ҳимоячи Каземирони таркибда сақлаб қолишни истамоқда. Ярим ҳимоячи "Реал"га тегишли бўлиб, португалияликлар сафида ижара асосида тўп суриб келмоқда.
Кеча "Порту" "Реал"га расман мурожаат этиб, ижара шартномасидаги футболчини сотиб олиш бандини фаоллаштиришга тайёрлигини билдирган. Унга кўра Каземиро 15 миллион евро эвазига "Порту"га батамом ўтиши мумкин.
Ижара шартномасига кўра мадридликлар футболчини ўз таркибига қайтариб олиши мумкин. Бунинг учун "Реал" "Порту"га 7,5 миллион евро тўлашига тўғри келади.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" келаси мавсум учун Европа Иттифоқидан бўлмаган 3 нафар футболчи лимитини ўтаб бўлган. Мадридликлар сафида Данило, Лукас Силва ва Хамес Родригеслар бор.