Главная » 2015»Май»04 » «Барселона» — «Бавария» ўйинини Никола Риццоли бошқаради
19:19
«Барселона» — «Бавария» ўйинини Никола Риццоли бошқаради
Чемпионлар лигаси доирасида бўлиб ўтадиган «Барселона» — «Бавария» ўйинини италиялик ҳакам Никола Риццоли бошқарадиган бўлди. Бу ҳақида УЕФА расмий сайти хабар бериб ўтган.
Риццоли жорий мавсум ЕЧЛ баҳсларида 5 та учрашув ўтказган. Бу баҳслар давомида у 27 сариқ ва битта қизил карточка кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, учрашув чоршанба кечасида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 23.45 да бошланиши кўзда тутилган.