Англия чемпионатининг 35-туридан ўрин олган “Тоттенхэм” ҳамда “Манчестер Сити” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда 0:1 ҳисоби қайд этилиб, манчестерликларнинг ғалабаси билан якунланди.
Серхио Агуэро томонидан 29-дақиқада киритилган гол учрашув тақдирини ҳал қилди ва "Ман Сити”га муҳим ғалабани тақдим этди.
Мазкур муваффақият эвазига Пеллегрини шогирдлари очколари сонини 70тага етказиб олишди.
Англия чемпионати. 35-тур
Тоттенхэм – Мачестер Сити 0:1 (0:1, 0:0)
Гол: 0:1 – 29 Агуэро.
Тоттенхэм – Льорис, Роуз, Дайер, Фасио, Вертонген, Эриксен (Сольдадо, 59), Мэйсон (Паулиньо, 70), Шадли (Адебайор, 84), Бенталеб, Ламела, Кейн.
Манчестер Сити – Харт, Сабалета, Мангаля, Демичелис, Коларов, Фернандо, Лэмпард (Насри, 73; Бони, 76), Сильва, Фернандиньо, Милнер, Агуэро (Боята, 89).
Огоҳлантиришлар: Милнер (41), Бенталеб (42), Мэйсон (45), Сабалета (68), Коларов (74), Сильва (82), Кэйн (90).
|