Главная » 2015»Май»12 » Бугун футбол аҳли иккига бўлинади ёки «Бавария» - «Барселона» ўйини олдидан
10:57
Бугун футбол аҳли иккига бўлинади ёки «Бавария» - «Барселона» ўйини олдидан
Ҳа, шундай. Бежизга бунақа сарлавҳа қўйилмади. Бугун Мюнхен шаҳрида икки гранд жамоа - "Бавария" ҳамда "Барселона" клублари Европа Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб учрашувида майдонга чиқади.
Биринчи ўйинни кўрдингиз. Каталонияликлар 3:0 ҳисобида немис жамоасини тор-мор келтирди. Ўшанда Мессининг хатти-ҳаракатлари кўплаб, ҳатто "Реал" мухлисларини ҳам ўзига жалб қилди.
Бугун бўлса, мутлақо бошқача ўйин бўлиши кутилмоқда. Хосеп Гвардиола "Барселона"ни мағлубиятга учратиб, финалга чиқишига ишонмоқда. У буни шогирдларига ҳам уқтирган. Ҳар ҳолда бу ҳақида матбуотда ўқияпмиз.
Бугунги ўйинда дунё футбол ишқибозлари икки қутбга ажралишади. Бетарафлар ҳам бўлади, албатта. Аммо, аксарият мухлислари ё "Бавария"ни ёки "Барселона"ни кейинги босқичга чиқишини кутиб ўтиради.
Тошкент вақти билан соат 23.45да бошланадиган ўйинда ким аслида ким эканлигини билиб оламиз. Зеро, кўпчилик буни финалга қиёсламоқда.
Кучли жамоаларга омад ёр бўлсин!