Англия чемпионатининг 36-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Ливерпуль” клублари ўртасидаги учрашув ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар муроса кўчасини танлашди.
Дастлаб, “кўклар” сардори Жон Терри бурчак зарбасидан сўнг ҳисобни олган бўлса, 44-дақиқага келиб рақиб жамоа сардори Стивен Жеррард жавоб голини киритди. Иккинчи бўлимда эса, дарвозалар дахлсиз қолди.
Демак, мазкур натижа эвазига “Челси“ очколар сонини 86тага етказиб олди, "Ливерпуль” бўлса 62 очко жамғарди.
Англия чемпионати, 36-тур
Челси – Ливерпуль 1:1 (1:1, 0:0)
Голлар: 1:0 – 5 Терри, 1:1 – 44 Жеррард.
Челси – Куртуа, Иванович, Зума (Кэйхилл, 35), Терри, Филипе Луис, Лофтус-Чик (Матич, 60), Виллиан, Азар, Фабрегас, Оби Микел, Реми (Куадрадо, 84).
Ливерпуль – Миньоле, Жан, Ловрен, Шкртел, Жонсон, Стерлинг, Хендерсон, Лаллана (Айб, 71), Коутиньо, Жеррард (Лейва, 79), Ламберт (Синклэйр, 68).
Огоҳлантиришлар: Фабрегас (2), Лаллана (20), Шкртел (26), Ламберт (29), Иванович (43), Оби Микел (58), Филипе Луис (82).
|