Главная » 2015»Май»12 » Франсеск Фабрегас: Бу мавсум «Барселона» барча совринларни ўзиники қилиб олади
21:47
Франсеск Фабрегас: Бу мавсум «Барселона» барча совринларни ўзиники қилиб олади
“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас собиқ жамоаси “Барселона” ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Бавария” клуби “Барселона”дан ўтиш учун имкониятга эга деб ўйламайман. Каталонияликлар ҳозирда энг кучли жамоа бўлиб туришибди. “Реал” ҳам финалга чиқади, деб ҳисоблайман.
Тўғри, улар қийналишади, аммо ҳаммаси иштиёққа боғлиқ. Ҳимояда ишончли ўйнашса, мадридликлар ортиқча муаммо ҳис қилишмайди.
Менинг назаримда, “Барселона” жорий мавсумда барча совринларни ўзиники қилиб олади”, - дейди Фабрегас.