Главная » 2015»Май»02 » Гранит Жака «Бавария»га ўтишга рози бўлди
13:38
Гранит Жака «Бавария»га ўтишга рози бўлди
Менхенгладбахнинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Гранит Жака Мюнхеннинг «Бавария» жамоасига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақида Telegrafi нашри хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, футболчининг ўзи Мюнхен клуби билан шахсий шартномаси шартлари борасида келишувга эришган. Энди «Бавария» «Боруссия» билан трансфер борасида келишиб олиши лозим.
Жорий мавсумда 22 ёшли швейцариялик футболчи Германия Бундеслигасининг 26та ўйинида иштирок этиб, иккита гол ҳамда битта голи узатмага муаллифлик қилган.