Главная » 2015»Май»11 » Гвардиола: Миллион маротаба айтдим, «Бавария»дан кетмайман
19:50
Гвардиола: Миллион маротаба айтдим, «Бавария»дан кетмайман
Мюнхеннинг "Бавария" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум тугагач, бошқа клубга кетмаслиги ҳақида гапириб ўтди.
Бу билан у матбуотда кўтарилган ҳар хил хабарларга ойдинлик киритди.
"Мен миллион маротаба айтдим, "Бавария" билан шартномам 2016 йилгачада ўз кучида туради. Мен "Бавария"да қоламан ва мен фақат шуни айтишим мумкин", - дейди Sport1 нашри Гвардиола сўзларини келтириб.
Эслатиб ўтамиз, охирги пайтларда испаниялик мутахассисни "Манчестер Сити" ва "Милан" клублари билан боғлашаётган эди.