Вход

Регистрация
Главная
 
XITMP3.COM | Musiqiy Portal 
Меню сайта
Категории раздела
She'rlar [17]
Yulduzlar Biografiyasi [46]
Fudbool Yangiliklari [504]
Ok.Ru Sirlari [49]
Jinsiy Saboq [122]
Qo'shiq Matni [58]
Foydali Maslahatlar [39]
Hayotiy Xikoyalar [1]
Наш опрос
Оцените мой сайт
Всего ответов: 48
Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0
Главная » 2015 » Май » 31 » Ибн Сино оила ҳақида
13:29
Ибн Сино оила ҳақида
Ибн Сино ўзининг “Уй-жон тутиш тадбири” ҳақидаги асарида аёлларнинг ўн етти хислатини санаб кўрсатади. Унга кўра, дастлаб аёл оқила ва имонли, шарм-ҳаёли ва ор-номусли, дидли ва фаросатли, ораста, ўз эрига садоқатли, итоаткор, дилкаш, бехархаша, покиза, вазмин, мулойим ва ўзини тутиб олган жиддий ва улуғвор, ҳар бир хатти-ҳаракатида яхши хислатлари сезилиб турадиган тежамкор, эрининг оғир дамларида унга малҳам бўла оладиган мушфиқу меҳрибон бўлиши керак. Демак, Ибн Сино бу ерда аёлларнинг донолигини мақтайди. Унингча, агар аёл оқила бўлса, ўз эрининг ишончли дўсти ва ҳамдарди бўла олади, у бевафоликни қоралайди, оилани ҳалокатга олиб борадиган нарса, ўша бевафолик, дейди. Ибн Сино киши доимо эркин ва озод ҳаракат қилиши лозим, хатти-ҳаракатлари учун инсонга масъулият, бурч юклатилган, дейди. Ибн Сино бола тарбиясига оид ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирар экан, бола тарбиясини унга исм қўйишдан бошлашни лозим топади ҳамда болаларга яхши, муносиб исм танлашни ота-онанинг даслабки олижаноб вазифаларидан ҳисоблайди. Алломанинг фикрича, гўдак эмизикли ёшдан ўтиши биланоқ, отаси у ҳақида қайғуриши, уни нохуш таъсир ва шу каби кўнгилсизликлардан ҳимоя қилиши зарур. Бола олти ёшга қадам қўйганида, уни мураккаб бўлмаган вазифаларни бажаришга ўргатиш керак. Бироқ буни, Ибн Синонинг тавсиясига кўра, эҳтиёткорлик билан, болани ҳаддан зиёд зўриқтириб юбормасдан амалга ошириш, боланинг топшириқни бажаришга қизиқиш билан қарашини назорат қилган ҳолда бажариш лозим бўлади. Ибн Сино бундай болаларнинг хулқ-атвори рисоладагидек ривожланиб, соғлом ва бардам ўсишларига ишонч билдирган. Тарбиячи болаларни яхши кўриши, ҳурмат қилиши, улар билан хушмуомала бўлиши шарт. Агар бола вазифасини яхши бажарса, уни ўз вақтида рағбатлантириш, гоҳида мақтаб қўйиш, аксинча бўлганда эса, унга танбеҳ бериш керак. Бола тарбиясида бу ҳолат муҳим ҳисобланади. Алломанинг минг йил муқаддам битилган бу фикрлари баркамол авлодларимизни тўғри йўлга солишга, уларни жисмонан соғлом, маънан етук қилишга хизмат қилади.
Категория: Jinsiy Saboq | Просмотров: 711 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar
Вход на сайт
Поиск
Календарь
«  Май 2015  »
Пн Вт Ср Чт Пт Сб Вс
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
Архив записей
Друзья сайта
  • Официальный блог
  • Сообщество uCoz
  • FAQ по системе
  • Инструкции для uCoz

  • Na Sayte XITMP3.COM © 2025
    Сделать бесплатный сайт с uCoz