"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Иван Ракитич “Кордова”га қарши ўйиндан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бу ўйинни "Бавария"га қарши ҳам намойиш қила оламиз, деб умид қиламан. Навбатдаги ўйинларда ҳам шундай сермаҳсуллик кўрсата оламизми – буни вақт кўрсатади.
Жамоа ичидаги муҳит жуда ҳам ажойиб. Биз аҳилмиз. "Барселона" – бу оила", - дейди Ракитич.