Главная » 2015»Май»12 » «Ювентус» Мадридга Погбани ҳам олиб кетди
21:51
«Ювентус» Мадридга Погбани ҳам олиб кетди
“Ювентус” клуби Чемпионлар лигаси ярим финал жавоб ўйинидан ўрин олган “Реал”га қарши ўйинда майдонга тушиш учун Мадридга йўл олди.
Туринликлар ҳали жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаган Пол Погбани ҳам жамоа таркибида олиб кетишгани хабар қилинмоқда. Франциялик футболчи зарурат туғилса, маълум вақт давомида майдонда ҳаракат қилиши кутилмоқда.
“Ювентус”нинг Мадридга йўл олган таркиби:
Дарвозабонлар:
Буффон, Сторари;
Ҳимоячилар:
Кьеллини, Огбонна, Барцальи, Бонуччи, Лихтштайнер, Эвра, Рубинью;
Ярим ҳимоячилар:
Пирло, Видаль, Погба, Пепе, Коман, Падоин, Перейра, Стураро, Маркизио;
Ҳужумчилар:
Тевес, Мората, Льоренте, Матри.