Главная » 2015»Май»31 » «Ювентус» Погба борасида «ПСЖ»нинг навбатдаги таклифини рад этди
13:19
«Ювентус» Погба борасида «ПСЖ»нинг навбатдаги таклифини рад этди
"Ювентус" раҳбарияти Поль Погба борасида "ПСЖ"дан тушган навбатдаги таклифни ҳам рад этди.
Хабар қилинишича, парижликлар Погба учун 40 миллион евро ва ҳужумчи Эдинсон Каванини таклиф этишган. Аммо туринликлар таклифни рад этганлар.
"ПСЖ" аввал ҳам Погба борасида таклифлар билан чиққан эди. Ярим ҳимоячи жорий мавсум "Ювентус" таркибида 40 та ўйинда майдонга тушган ва 10 та гол киритиб, 6 та голли узатмага муаллифлик қилган.