Главная » 2015»Май»22 » Христо Стоичков: «Реал»нинг натижалари шунчаки шармандалик
22:57
Христо Стоичков: «Реал»нинг натижалари шунчаки шармандалик
Барселона” клубининг собиқ ҳужумчиси Христо Стоичков “Реал”нинг сўнгги натижаларини шармандалик сифатида баҳолади. Унинг фикрига кўра, “Қироллик клуби” миллий чемпионатда жуда омадсиз иштирок этаётган экан.
“Бу шунчаки шармандалик. Сўнгги 7 йил ичида “Реал” атиги бир марта мамлакат чемпионлигига эришди. Бу йил клуб баскетбол лигасига кўпроқ эътибор қаратган кўринади.
Чунки улар футбол бўйича Европа Чемпионлар лигаси финалини телевизор орқали томоша қилишларига тўғри келади”, - дейди Стоичков.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” клубининг баскетбол жамоаси бу мавсум Европа Чемпионлар лигасида бош совринни қўлга киритди.