Главная » 2015»Май»28 » Коэнтрау ва Ильярраменди «Реал»да қолишмоқчи
21:04
Коэнтрау ва Ильярраменди «Реал»да қолишмоқчи
Реал” футболчилари Фабиу Коэнтрау ва Асьер Ильярраменди жамоага янги мураббий келадиган бўлса, клубда қолишлари мумкин.
Аслида, ҳар икки футболчи мадридликлар сафини тарк этишлари кутилаётганди. Анчелотти уларга асосий таркибдан жой бермаётганди. Аммо Анчелотти жамоадан кетгач, вазият ўзгариб кетди.
Маълумки, ҳозирда клуб бир қатор мураббийлар билан музокара олиб бормоқда. Янги келадиган мураббий ушбу футболчиларга ишонч билдирадиган бўлса, Коэнтрау ва Ильярраменди ўз фаолиятларини “Реал”да давом эттириш ниятидалар.