Главная » 2015»Май»05 » «Ливерпуль» Cон Хин Минга қизиқиш билдирмоқда
10:51
«Ливерпуль» Cон Хин Минга қизиқиш билдирмоқда
Англиянинг “Ливерпуль” жамоаси раҳбарияти “Байер” клуби ҳужумчиси Сон Хин Минга жиддий тарзда қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида футболчининг агенти хабар тарқатди.
"Ливерпуль” мижозимнинг ўйинини кузатиш мақсадида бир неча бор ўз скаутларини Германияга юборган. Инглиз клуби Сон Хин Минни ўз сафида қўшиб олишни режалаштирмоқда", - дейди кореялик футболчининг вакили.
Қўшиб ўтиш жоизки, жорий мавсумда 22 ёшли ҳужумчи Германия Бундеслигасининг 27та ўйинида иштирок этиб, 11та гол ҳамда 2та голли узатмага муаллифлик қилган.