Главная » 2015»Май»08 » «Манчестер Сити» Погба учун юлдузларидан воз кечади
09:03
«Манчестер Сити» Погба учун юлдузларидан воз кечади
"Ман Сити" ёзги трансферлар вақтида асосий эътиборини Туриннинг "Ювентус" клуби иқтидори Поль Погбага қаратади.
Ҳозирда француз футболчисига "шаҳарликлар"дан ташқари Мадриднинг "Реал", "Барселона" ва ПСЖ клублари ҳам жиддий қизиқмоқда.
Daily Mirror тарқатган хабарга кўра, инглиз жамоаси 22 ёшли футболчи учун таркибидаги бир неча футболчилардан ҳам воз кечишга тайёр. Гап Яя Туре, Самир Насри, Эдин Жеко, Жеймс Милнер ва Стеван Йоветич ҳақида кетмоқда. Агар Побганинг трансфери учун етарлича маблағ тўпланмаса, бу футболчилар бир нечтаси жамоани тарк этади.
Дастлабки тахминларга кўра, манчестерликлар ярим ҳимоячи учун 60 млн. фунт беришга тайёр.