Главная » 2015»Май»31 » Месси, Суарес ва Неймар – Испания футболи тарихидаги энг сермаҳсул учлик
13:12
Месси, Суарес ва Неймар – Испания футболи тарихидаги энг сермаҳсул учлик
Барселона» ҳужумчилари учлиги – Лионель Месси, Неймар ва Луис Суарес бир мавсум давомида умумий ҳисобда урган голлари сони бўйича Испания футболи тарихида рекорд ўрнатди.
«Атлетик»га қарши (3:1) Испания Кубоги финалида учта гол урганидан сўнг, ҳужумкор учлик мавсумдаги умумий голлари сонини 120тага етказди.
Бундан аввалги шундай рекорд 2011/2012 йилги мавсумда «Реал Мадрид» томонидан ўрнатилганди – ўшанда Криштиану Роналду, Карим Бензема ва Гонсало Игуаин биргаликда 118та гол уришганди.
«Ювентус»га қарши мавсумнинг сўнгги ўйини арафасида Месси ҳисобида 58та, Неймар ҳисобида 38та ва Суарес ҳисобида эса 24та гол бор.