Главная » 2015»Май»08 » Неймар: «Барселона» эшиклари Погба учун очиқ
09:05
Неймар: «Барселона» эшиклари Погба учун очиқ
"Барселона" ҳужумчиси Неймар "Ювентус" ярим ҳимоячиси Пол Погба каталонияликлар сафига ўтса, хурсанд бўлишини билдирди.
"У жамоамиз ўйинига қай даражада мос келишини билмайман. Бу ҳақида мураббийдан сўраган маъқул.
Аммо у буюк футболчи ва жамоамиз эшиклари унинг учун доим очиқ. Погба - ҳақиқий юлдуз. У яна ёш футболчи ҳам - мендан ёшроқдир. Бундай футболчини жамоамизда кўришдан фақат хурсанд бўлар эдик", - дейди Неймар.