Главная » 2015»Май»03 » Серхио Рамос: Гол уриш – Роналдунинг ҳаёт мазмуни
07:55
Серхио Рамос: Гол уриш – Роналдунинг ҳаёт мазмуни
“Реал” клуби ҳимоячиси Серхио Рамос “Севилья” устидан қозонилган ғалабадан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Криштиану – ўзига нисбатан талабчан йигит. Унинг ҳаёт мазмуни гол уришдан иборат. Агар гол урмай қолса, ҳамма уни танқид қилишни бошлайди. Умид қиламанки, Роналду сермаҳсулликни давом эттиради.
Мен майдонда мураббийнинг кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилмоқдаман. Қайси чизиқда ўйнашимнинг фарқи йўқ. Жамоамга фойдаси тегса бўлди”, - дейди Рамос.