Реал" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос Чемпионлар лигасидаги омадсизлик ҳақидаўз фикрларини билдирди.
"Мусобақадан чиқиш кетганимизни ҳазм қилиш оғир. Биз фаворит эдик ва бу унвонни сақлаб қолишга ҳаракат қилдик.
Бироқ "Ювентус" финалга ҳақли равишда йўл олди. Роналдунинг голидан сўнг, барчасини амалга оширдик, деб ўйладик ва хотиржамликка берилдик. Бу биз учун дарс бўлиши керак. Энди фақат "Ювентус"ни табриклаш қолди", — дейди Рамос.