Главная » 2015»Май»10 » «Сўғдиёна» сенсацион тарзда «Бунёдкор»ни мағлуб этди
20:57
«Сўғдиёна» сенсацион тарзда «Бунёдкор»ни мағлуб этди
Жиззахнинг "Сўғдиёна" Олий лига 8 турида ўз майдонида "Бунёдкор"ни қабул қилди ва Жасур Ҳакимовнинг икки голи эвазига ғалабага эришди.
Жасур Ҳакимов биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очиши мумкин эди. Аммо унинг узоқдан йўллаган зарбасини Мурод Зухуров бартараф этишга муваффақ бўлди.
Бироқ биринчи бўлимда тутқич бермаган омад иккинчи бўлимда Жасур Ҳакимовнинг бошига жуда осонлик билан қўнган кўринади, ҳужумчи ортиқча муаммосиз икки гол киритишга муваффақ бўлди. Аввалига "Бунёдкор" ҳимоячилари қайтармоқчи бўлган тўп Ҳакимовга тегиб, гол бўлган бўлса, 65-дақиқада у бош билан зарба йўллаб, жамоасининг иккинчи голини киритди.
Бу голларга 81 дақиқада Шакер Зуаги битта гол билан жавоб қайтарди. Шу тариқа "Сўғдиёна" ўз майдонида сенсацион тарзда "Бунёдкор"ни мағлуб этди.
«Сўғдиёна» - «Бунёдкор» 2:1
Гол: Жасур Ҳакимов 53, Жасур Ҳакимов 64 - Шакер Зуаги 81
«Сўғдиёна»: Спиридонов, Комилов (С), Орифов, Саттаев, Қобилов, Ражабов, Ҳакимов, Музаффаров, Абдураҳмонов, Бегимқулов, Тошматов.
«Бунёдкор»: Зуҳуров, Шораҳмедов, Каримов (С), Иброҳимов, Сато, Ғофуров, Жўрабоев, Филипосян, Рашидов, Собирхўжаев, Аюпов.